«Рома» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Чемпионлар лигаси умумий босқичи старти олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.
Римликлар 1-турда 10 сентябрь куни сафарда Туркиянинг «Фенербахче» клубига қарши майдонга тушади.
«Биз жуда қайноқ муҳитда ўйнаймиз ва ўз характеримиз ҳамда даражамизни синаб кўришни истаймиз. Бу рақибларнинг барчаси ўз чемпионатларидаги кучли жамоалар бўлиб, таркибида жуда юқори савиядаги футболчилар бор.
Тенг кечаётган ўйинда улар бир лаҳза ичида натижани ўзгартириб юборишга қодир. Шунинг учун доимо ҳушёр бўлишимиз керак. Бироқ шу билан бирга ўз кучимизга ишонишимиз ва рақибларга худди шундай муаммолар туғдира олишимизни тушунишимиз лозим», — дея Гасперинининг сўзларини Football Italia келтиради.
«Биз яхши формадамиз. Ҳозирча майдонга туша олмайдиган ягона футболчи — Лоренцо Пеллегрини. Унинг тез орада сафга қайтишига умид қиламиз. Биз бу янги саргузаштга тайёрмиз», — деди мураббий.
«Рома» Чемпионлар лигасида сўнгги бор 2018/19 мавсумида иштирок этган. Ўшанда римликлар 1/8 финалгача етиб бориб, икки ўйин натижасига кўра «Порту»га 3:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Шу тариқа, «Рома» 7 мавсумлик танаффусдан сўнг Чемпионлар лигасига қайтмоқда.













