Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Маркос Льоренте «Энфилд»да «Ливерпуль»га қарши рекорд ўрнатди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» ярим ҳимоячиси Маркос Льоренте Чемпионлар лигасида «Энфилд»да «Ливерпуль» дарвозасига урган голлари сонини 5 тага етказди.

Испаниялик футболчи Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-туридан ўрин олган учрашувнинг 17-дақиқасида гол урди.

Льоренте бунга қадар 2025 йил 17 сентябрда «Ливерпуль»га қарши сафар ўйинида дубль қайд этган эди. Шунингдек, у 2019/20 мавсуми Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб баҳсида «Энфилд»да икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Шу тариқа, Льоренте Чемпионлар лигаси доирасида «Энфилд»да «Ливерпуль» дарвозасига энг кўп гол урган футболчига айланди ва бу кўрсаткич бўйича Карим Бенземани ортда қолдирди.

Умуман олганда, «Атлетико» ярим ҳимоячиси Чемпионлар лигасида 10 та гол урган.

Киритилди: 02:50, 10.09.2026.
Ўқилди: 1504 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик