Бугун, 10 сентябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 21-тур баҳслари давом эттирилади. Кун тақвимидан учта учрашув ўрин олган.
Соат 19:00 да "Динамо" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади. Худди шу вақтда "Андижон" — "Қўқон-1912" баҳсига старт берилади. Куннинг сўнгги учрашуви соат 20:00 да "Хоразм" ва "Сўғдиёна" ўртасида бўлиб ўтади.
21-турнинг дастлабки кунида "Пахтакор" сафарда ОКМКни 3:1, "Нефтчи" "Сурхон"ни 2:1, "Насаф" эса "Бунёдкор"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Айни пайтда "Нефтчи" 21 та ўйиндан кейин 48 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Пахтакор" 46 очко билан иккинчи, бир ўйин кам ўтказган "Навбаҳор" эса 38 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
21-тур 11 сентябрь куни "Локомотив" — "Машъал" ва "Бухоро" — "Навбаҳор" учрашувлари билан якунланади.















