«Арсенал» ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Райс 2026 йилги «Олтин тўп»ни ким қўлга киритишини исташини айтди.
«Кейннинг «Олтин тўп»ни ютишини жуда истардим», — дея Райснинг сўзларини The Touchline келтирди.
Райснинг ўзи ҳам мукофот учун 30 нафар номзод рўйхатидан жой олган. У ва Кейндан ташқари, англиялик футболчилар орасида Жуд Беллингем ҳам «Олтин тўп»га номзод сифатида кўрсатилган.
Кейн «Бавария» ва Англия терма жамоаси сафида 65 та ўйинда 73 та гол урган мавсумидан сўнг соврин учун асосий даъвогарлардан бири сифатида қаралмоқда.
«Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.













