Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

“Мен жуда чарчадим” — Лионель Скалони Аргентина терма жамоасини тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Аргентина миллий терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Аргентина футбол ассоциацияси (АФА) президенти Клаудио Тапияга ўз лавозимини тарк этиш масаласини ўйлаб кўраётганини маълум қилди. Бу ҳақда журналист Вероника Брунати ўзининг X (собиқ Twitter) саҳифасида хабар берган.

Манбага кўра, АФА мутахассисни ўз лавозимида қолишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча мураббийнинг келажаги очиқ сўроқ остида турибди. 48 ёшли мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2026-йилнинг охирига қадар мўлжалланган бўлса-да, у 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг ўз постини тарк этишга тайёрлигини билдирган. Журналистнинг қайд этишича, Скалони ўз қарорини: “Мен жуда чарчадим”, дея изоҳлаган.

Шунингдек, АФА 31 август куни миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган Лионель Мессини терма жамоанинг навбатдаги учрашувларига таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ташкилот шу орқали афсонавий ҳужумчининг Аргентина терма жамоаси олдидаги буюк хизматларини муносиб тарзда эътироф этмоқчи.

Маълумот учун, Лионель Скалони Аргентина миллий терма жамоасини 2018-йилдан буён бошқариб келмоқда ва унинг қўл остида жамоа жаҳон ҳамда қитъа миқёсидаги энг йирик турнирларда катта ютуқларни қўлга киритди. Хусусан, аргентиналиклар Скалони бошчилигида 2022-йилги Жаҳон чемпионатида, шунингдек, икки бор Америка Кубогида (2021 ва 2024-йиллар) ҳамда Финалиссима—2022 мусобақасида зафар қучишган. Бундан ташқари, Скалони шогирдлари 2026-йилги мундиалда ҳам муносиб иштирок этиб, финалга қадар етиб борди ва ҳал қилувчи ўйинда Испанияга фақатгина қўшимча бўлимларда кичик (0:1) ҳисобда имкониятни бой берди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:07, 10.09.2026.
Ўқилди: 1061 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Анри Ямалга айтган ҳазили учун танқидларга жавоб берди: «Мен унинг нафсониятига тегмоқчи эмасдим» [2483]

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [2359]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [2275]

Карвахаль энг яхши шериги ва энг кучли рақибини айтди [2239]

«Реал» Мбаппенинг гаплари учун Хитой халқидан узр сўради [2079]

Гави «Барселона»дан бошқа топ-клубга ўтиши мумкин — ОАВ [2007]

«Реал» «Манчестер Сити» яримҳимоячисини сотиб олиши мумкин [1661]

«Реал» мухлиси ва унинг ўғли Мбаппенинг голидан кейин қучоқлашгани учун «Камп Ноу»дан чиқариб юборилди — Marca [1513]

Англия лига кубоги. «Манчестер Сити» - «Брайтон» - 2:2. Пенальтилар серияси - 4:3 (видеошарҳ) [1289]

120 миллион евро: «Реал» Англиядан янги футболчи олиб келмоқчи [1255]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик