Кириш Регистрация

Чемпионлар лигаси. «Славия» «Ланс»га 90+1 ва 90+3-дақиқаларда ўтказилган голлар туфайли мағлуб бўлди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

2026/27 йилги Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-туридан ўрин олган учрашувда Чехиянинг «Славия» клуби Франциянинг «Ланс» жамоасига мағлуб бўлди.

Прагадаги «Фортуна Арена» стадионида ўтган баҳсда меҳмонлар 3:2 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Учрашувни грек ҳаками Василис Фотиас бошқариб борди.

49-дақиқада «Славия» ҳимоячиси Микулаш Конечни қизил карточка олди ва чехлар учрашувни бир киши кам бўлиб давом эттирди.

Шунга қарамай, 51-дақиқада мезбонлар ярим ҳимоячиси Даниэль Штурм ҳисобни очди. 73-дақиқада «Ланс» ҳужумчиси Абдалла Сима ҳисобни тенглаштирди.

88-дақиқада Штурм иккинчи голини уриб, «Славия»ни яна олдинга олиб чиқди. Бироқ учрашув якунида меҳмонлар қалбовар қилмас тарзда ғалабани илиб кетди. 90+1-дақиқада француз Флорьян Товен ҳисобни 2:2 қилди, 90+3-дақиқада эса Рубен Агилар «Ланс»га ғалаба келтирган голни урди.

Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-турида «Славия» 13 октябрь куни сафарда Озарбайжоннинг «Сабаҳ» клубига қарши ўйнайди. Шу куни «Ланс» ўз майдонида Португалиянинг «Спортинг» жамоасини қабул қилади.

Чемпионлар лигаси. Умумий босқич, 1-тур
10 сентябрь 2026 йил. Прага, «Фортуна Арена»
«Славия» — «Ланс» — 2:3
Голлар: Даниэль Штурм, 51 (1:0), Абдалла Сима, 73 (1:1), Даниэль Штурм, 88 (2:1), Флорьян Товен, 90+1 (2:2), Рубен Агилар, 90+3 (2:3)
Қизил карточка: Микулаш Конечни («Славия»), 49.
Бош ҳакам: Василис Фотиас (Греция).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:29, 11.09.2026.
Ўқилди: 2485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик