Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

Журналист Вальверде ва Тчуамени муносабатлари ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

Баҳорда «Реал» ичидаги можаро ҳақидаги хабарлар футбол оламини шов-шувга солган эди. Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени кийиниш хонасида жанжаллашиб қолган, натижада уругвайлик футболчига ҳатто чок қўйишга тўғри келгани хабар қилинганди.

Вальверденинг ўзи эса муштлашув бўлмаганини, можаро вақтида шунчаки столга урилиб кетганини айтган. Шунга қарамай, ўша пайтда «Реал» ҳар икки футболчини катта миқдорда жаримага тортган эди.

«Реал»га яқин журналист Хавьер Эррайснинг таъкидлашича, ҳозир Вальверде ва Тчуамени ўртасида ҳеч қандай муаммо қолмаган.

«Уларнинг муносабатлари ҳақида суриштирдим ва менга ҳаммаси яхши эканини айтишди. Жамоага яқин инсонлардан бири улар яқин дўст эмаслигини, аммо ўша можарони бутунлай ортда қолдирганини айтди.

Улар профессионал ва етук футболчилар, шу боис бошқа муаммо бўлмайди. Ишончли манбалар Вальверде ва Тчуамени келишмовчиликни ҳал қилганини маълум қилди. Менимча, уларни яна майдонда бирга кўрамиз», — деди Эррайс SER Deportivos эфирида.

«Реал» сешанба куни Чемпионлар лигасида «Интер»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Киритилди: 11:45, 11.09.2026.
Ўқилди: 787 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик