Кириш Регистрация

Суперлига. Бугун 21-турга якун ясалади

Баҳо:
+ | -

Бугун, 11 сентябрь куни Ўзбекистон Суперлигасида 21-турнинг сўнгги учрашувлари бўлиб ўтади. Кун тақвимидан иккита баҳс ўрин олган.

Соат 19:00 да «Локомотив» ўз майдонида «Машъал»ни қабул қилади. Айни пайтда тошкентликлар 20 та учрашувдан кейин 32 очко билан 6-ўринда бормоқда. «Машъал» эса 4 очко билан турнир жадвалининг сўнгги — 16-поғонасини эгаллаб турибди.

Худди шу вақтда «Бухоро» ва «Навбаҳор» ўртасидаги баҳс ҳам старт олади. Бухороликлар 20 ўйиндан кейин 34 очко жамғариб, 4-ўринда жойлашган. 38 очкога эга «Навбаҳор» эса 3-поғонада бормоқда.

21-турнинг аввалги учрашувларида «Пахтакор» ОКМКни 3:1, «Нефтчи» «Сурхон»ни 2:1, «Насаф» «Бунёдкор»ни 3:0, «Динамо» «Қизилқум»ни 1:0 ва «Андижон» «Қўқон-1912»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. «Хоразм» — «Сўғдиёна» баҳсида эса ҳисоб очилмади — 0:0.

Айни пайтда чемпионат пешқадами «Нефтчи» 21 ўйиндан 48 очко жамғарган. Иккинчи ўриндаги «Пахтакор» ҳисобида 46 очко мавжуд. «Навбаҳор» эса бугунги учрашув олдидан 38 очко билан кучли учликни якунлаб турибди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:58, 11.09.2026.
Ўқилди: 1001 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5771]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3374]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2983]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2650]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2095]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2007]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1906]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1862]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [1842]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1794]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик