Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор

Анчелотти: «Бизда жуда кучли икки нафар ёш ҳужумчи бор»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Эндрикнинг миллий жамоадаги истиқболи ҳақида фикр билдирди. Яқинда мураббий Австралия ва Ҳиндистонга қарши ўртоқлик учрашувларига чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унда Мадриднинг «Реал» клуби вакили, 20 ёшли Эндрик ҳам бор.

«Бу йил турли футболчиларни синаб кўрдик, кўплаб марказий ҳужумчиларни кузатдик. Энди вазият ҳамма учун бироз аниқроқ бўлди, деб ўйлайман. Бизда ривожланишига ёрдам беришимиз керак бўлган жуда кучли икки нафар ёш ҳужумчи бор.

Улардан бирини ҳамма яхши билади — бу Эндрик. Бизда яна бир ёш марказий ҳужумчи бор, у машғулотларда жуда яхши ҳаракат қилмоқда. Рўйхатга киритилмаган ва аста-секин ўзини кўрсатаётган бошқа футболчилар ҳам бор», — дея қўшимча қилди мураббий.

Шунингдек, Анчелотти келажакда Эндрик Бразилия терма жамоаси учун жуда муҳим футболчига айланишига ишонч билдирди.

Киритилди: 15:46, 11.09.2026.
Ўқилди: 612 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик