«Атлетико Паранаэнсе» марказий ҳимоячиси Артур Диас фаолиятини «Тоттенхэм»да давом эттириши мумкин.
GeGlobo хабарига кўра, «шпорлар» 19 ёшли футболчи бўйича музокараларни қайта бошлаш ниятида. Бунга бразилиялик клубнинг Диасни 21 миллион еврога сотишдан бош тортиши сабаб бўлган. «Атлетико Паранаэнсе» ҳимоячи учун 30 миллион евро талаб қилмоқда.
Диас 2026 йилда барча мусобақаларни ҳисобга олганда 30 та учрашувда майдонга тушган, аммо натижавий ҳаракатлари билан ажралиб турмаган.
Ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2028 йил охиригача амал қилади. Transfermarkt футболчининг қийматини 3 миллион еврога баҳоламоқда.













