Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Кэррик: «Керакли натижа учун жуда сифатли ўйин кўрсатишимиз керак»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик «Манчестер Сити»га қарши бўлажак дербидан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.

«Биз ҳеч нарсани одатий ҳол деб қабул қилмаймиз. Ҳа, ўтган йили ғалаба қозонганмиз, аммо бу энди ҳамма нарсани худди ўшандай қилиш керак дегани эмас.

Жамоа доимий равишда ўсиб бораётганини ҳис қиляпман ва бу бизга ишонч беради. Бу қанчалик катта ва муҳим ўйин эканини, унда қанча нарса ҳал бўлишини яхши тушунамиз.

Тикланиш ва тайёргарлик учун вақтимиз кам, аммо уни имкон қадар самарали ишлатишга ҳаракат қиламиз. «Сити» жуда кучли жамоа ва яхши натижалар кўрсатмоқда. Уларда ротация учун етарлича футболчи бор.

Биз керакли натижага эришиш учун жуда сифатли ўйин кўрсатишимиз кераклигини тушуниб турибмиз», — деди Каррик матбуот анжуманида.

«Манчестер Юнайтед» — «Манчестер Сити» учрашуви 13 сентябрь куни «Олд Траффорд» стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

Киритилди: 18:41, 11.09.2026.
Ўқилди: 1047 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик