Франция терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппедан Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси каби 39 ёшида ҳам профессионал футболчи сифатида майдонда бўлишини тасаввур қила оладими, деб сўрашди. 2026 йилги Жаҳон чемпионатида «Олтин тўп»нинг саккиз карра соҳиби Месси Аргентина билан финалга қадар етиб борди.
«Агар керак бўлса, ўзимни 100 ёшгача ўйнаётган ҳолда тасаввур қила оламан (кулади)! Аммо шунчалик яхши ўйнай оламанми? Бу ақл масаласи: қачон давом этишнинг иложи йўқлигини ўз вақтида тушуниш керак.
Месси бу ҳақда ўйлашига тўғри келмади, чунки у ҳали ҳам фаолиятини давом эттириш қобилиятига эга. Бундан ташқари, Месси — бу Месси. Мен ўзимни бошқа типдаги футболчи деб ҳисоблайман. Аммо у — бошқа типдаги футболчилар орасида ҳам алоҳида типдаги футболчи», — дея Мбаппенинг сўзларини L’Équipe манбасига таянган ҳолда AS келтирди.













