«Ливерпуль» марказий ҳимоячиси Виргил ван Дейк жорий мавсум якунланганидан сўнг жамоани тарк этиши мумкин.
Football Insider хабарига кўра, 35 ёшли футболчига Саудия Арабистони, МЛС ва Туркия клублари қизиқиш билдирмоқда.
Нидерландиялик ҳимоячи турли таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Чунки унинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади. Мерсисайд клуби раҳбарияти эса ҳозирча Ван Дейкка янги шартнома таклиф қилиш ёки қилмаслик борасида якуний қарор қабул қилмаган.
Ван Дейк 2018 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Жорий мавсумда у барча мусобақалар ҳисобида 4 та ўйинда майдонга тушди, аммо ҳозирча гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.













