22 ёшли «Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Адам Уортон Англия Премьер-лигасининг бир қатор клублари қизиқиш доирасига тушган. Бу ҳақда Transfer News Live аккаунти хабар берди.
Ярим ҳимоячи учун курашда «Ливерпуль», Лондоннинг «Челси» клуби ва «Ньюкасл» иштирок этмоқда. Уортоннинг ўзи ҳам яқин трансфер ойларида клубини алмаштиришни режалаштирмоқда.
«Кристал Пэлас» эса ўзининг етакчи футболчиси трансферидан камида 75 миллион фунт (87 миллион евро) ишлаб олишни истамоқда.
Уортон 2024 йил февраль ойидан буён «бургутлар» сафида тўп тепмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.
Футболчининг трансфер бозоридаги тахминий қиймати эса 4 миллион еврони ташкил этади.













