Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

Ёзда 300 миллион евро сарфлаган "Астон Вилла" мавсумни омадсиз бошлади

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла" ёзги трансферлар учун 300 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаганига қарамай, янги мавсумни омадсиз бошлади.

Унаи Эмери шогирдлари Англия Премьер-лигасининг 4-турида ўз майдонида "Ноттингем Форест"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бунга қадар Бирмингем клуби "Брайтон"га 0:4, "Арсенал"га 0:1 ҳисобида ютқазган, "Халл" билан эса 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Шу тариқа, "Астон Вилла" 4 турдан кейин атиги 1 очко жамғариб, турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда ва хавфли зонада жойлашган. "Фулхэм"да ҳам 1 очко бор, аммо тўплар нисбати яхшироқ. "Ковентри" эса 3 ўйиндан кейин очкосиз қолмоқда ва захирада битта учрашувга эга.

"Астон Вилла" ёзги трансферлар ойнасида 300,2 миллион евро сарфлади. Клуб 25 миллион евро ва ундан юқори нархга 7 нафар футболчини харид қилди. Энг қиммат трансфер "Фрайбург"дан 60 миллион еврога олинган Йоан Манзамби бўлди.

12 август куни "Астон Вилла" Европа Суперкубогида "ПСЖ"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Жамоанинг жорий мавсумдаги ягона ғалабаси Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида "Брюгге" устидан 3:2 ҳисобида қайд этилган.

19 сентябрь куни "Астон Вилла" АПЛ 5-турида сафарда "Тоттенхэм"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 23:36, 12.09.2026.
Ўқилди: 1144 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик