«Арсенал» ўз тарихида тўртинчи марта Англия Премьер-лигаси мавсумини кетма-кет 4 та ғалаба билан бошлади.
Микель Артета бошчилигидаги лондонликлар 4-турда сафарда «Сандерленд»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бунга қадар «Арсенал» «Ковентри»ни 3:0, «Астон Вилла»ни 1:0 ва «Челси»ни 2:1 ҳисобида енгган эди.
«Канонирлар» бундан аввал АПЛ мавсумини 4 та кетма-кет ғалаба билан 2003/04, 2004/05 ва 2022/23 йилларда бошлаган.
2003/04 йилги мавсумда «Арсенал» якунда чемпион бўлган. 2004/05 ва 2022/23 мавсумларида эса 2-ўринни эгаллаган.













