Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Брозович «Ас-Садд»га ўтишни келишиб олди

Баҳо:
+ | -

Хорватиялик ярим ҳимоячи Марсело Брозович фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Журналистнинг маълум қилишича, футболчининг «Ас-Садд»га ўтиши бўйича келишув якунланган. Брозович жамоа сафига эркин агент сифатида қўшилди. Марсело 2027 йилгача меҳнат шартномасини имзолади, келишувни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд. Футболчининг маоши бонуслардан ташқари 6 миллион еврони ташкил этади.

33 ёшли ярим ҳимоячининг сўнгги клуби 2023 йилдан 2026 йилгача тўп тепган Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» жамоаси бўлган. Европада Брозович Миланнинг «Интер» клубидаги ўйинлари билан танилган.

Киритилди: 12:36, 13.09.2026.
Ўқилди: 635 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик