«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоаси намойиш этаётган футбол услуби ҳақида фикр билдирди. Шанба куни мадридликлар ўз майдонида «Райо Вальекано»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
«Биз кўп гол уряпмиз, бироқ шу билан бирга жуда кўп вазиятларни ҳам йўққа чиқаряпмиз. Ҳужумга ўтганимизда жуда шиддатли ҳаракат қиламиз. Биз дарвозага зарба беришдан олдин ўн дақиқа тўпни назорат қилиб турадиган жамоалардан эмасмиз.
Биз жуда тез ҳаракат қиламиз, тезлик қанчалик юқори бўлса, қарор қабул қилиш ҳам шунчалик қийинлашади. Бир куни бунинг учун қайсидир жамоа жазосини олади. Ҳамма зарбаларимиз голга айланадиган кунда 6 ёки 7 та гол урамиз», — дея Моуриньонинг сўзларини Marca келтирди.
«Реал» Ла Лиганинг жорий мавсумида ўтказган бешта учрашувида 12 очко жамғарди.













