Илья Забарний танқидларга дуч келди — «ПСЖ» Чемпионлар лигасида «Слован»га қарши ўйинда украиналик футболчининг хатосидан сўнг гол ўтказиб юборди. Якшанба куни эса Забарний номаълум сабабларга кўра «ПСЖ»нинг Франция чемпионатида «Брест»га қарши ўйин учун қайдномасидан жой олмади. Таъкидлаш жоизки, бир кун аввал жамоа бош мураббийи Луис Энрике матбуот анжуманида Забарнийга билдирилаётган танқидлар ҳақида фикр билдирган эди.
«Танқидми? Бу оддий ҳолат. «ПСЖ» каби клубда танқид доимо бўлади. Ҳатто 6:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ҳам футболчилар манзилига танқидлар янграйди. Жамоа атрофида шов-шув бўлиши жуда яхши. Бу биз катта клубда эканимизни англатади», — деди Энрике.
Илья Забарний 2026/2027 йилги мавсумда ҳозирча фақат икки учрашувда майдонга тушди. Чемпионлар лигасида «Слован»га қарши ўйиндан олдин украиналик футболчи Франция Суперкубоги доирасида «Ланс»га қарши баҳсда иштирок этган.













