Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд «уч шерлар» терма жамоаси ва «Бавария» ҳужумчиси Харри Кейнни мавсумнинг энг яхши футболчисига бериладиган «Олтин тўп» мукофотининг асосий даъвогари деб ҳисобламоқда.
«Бир мавсумда 73 та гол. Бир мавсум давомида Харри Кейндан фақат Лионель Месси кўпроқ гол урган. У «Олтин бутса»ни қўлга киритди. Яна ким, дўстим? Яна ким? Кейндан бошқа ким “Олтин тўп”ни ютиши керак? Бешта энг кучли лигада битта клуб сафида 100 та голни энг тез урган футболчи. Бундай футболчи битта — Харри Кейн», — деди Фердинанд «Бавария»нинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жойланган видеода.
2026 йилги «Олтин тўп» мукофотини топшириш маросими 26 октябрь, душанба кунига режалаштирилган. Тадбир Лондонда бўлиб ўтади.













