Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Роналду Невешнинг жаҳлини чиқармоқчи бўлган мухлислар ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду «Ал-Таавун» ва «Ал-Ҳилол» ўртасидаги ўйинда Рубен Невешга нисбатан мухлисларнинг хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди.

Жамоалар ўртасидаги Про-лиганинг 7-тур учрашуви «Ал-Ҳилол»нинг 6:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланган. Учрашув вақтида мухлислар «Ал-Ҳилол» ярим ҳимоячиси Рубен Невеш тўпга эга бўлганида «Жота, Жота» дея ҳайқиришган.

«Лига бундай ҳолатларга чора кўриши ва мухлисларнинг бу каби хатти-ҳаракатларини жазолаши керак. Бу энди футбол эмас ва бундай ҳолатларнинг чегараси бўлиши лозим. Ўзини бундай тарзда тутадиган одамларга энди ҳеч қачон стадионга киришга рухсат берилмаслиги керак», — деб ёзди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик ҳужумчи Диогу Жота 2025 йил 3 июль куни 28 ёшида йўл-транспорт ҳодисасида вафот этган. У билан бирга автомашинада унинг акаси Андре Силва ҳам бўлган.

Киритилди: 16:50, 13.09.2026.
Ўқилди: 1328 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик