Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Бундеслигада мавсумдаги илк истеъфо

Баҳо:
+ | -

Германия Бундеслигасида мавсумдаги илк мураббийлик истеъфоси рўй берди. Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби бош мураббий Ойген Поланскини лавозимидан озод қилди.

Бу қарор жамоанинг «Фрайбург»га қарши учрашувда бешта гол ўтказиб юборганидан сўнг қабул қилинди.

«Боруссия» бош мураббийи вазифасини вақтинча Ян-Мориц Лихте бажаради. Бу унинг фаолиятида бундай вазифадаги иккинчи тажриба бўлади. Лихте 2020 йилда ҳам маълум муддат «Майнц»ни бошқарган эди.

Бундеслиганинг кейинги, 5-турида мёнхенгладбахликлар 19 сентябрь куни сафарда «Кёльн»га қарши майдонга тушади.

Айни пайтда «Боруссия» Германия чемпионати турнир жадвалида сўнггидан битта олдинги ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 09:35, 14.09.2026.
Ўқилди: 527 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик