Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Хёйлунд болалигида қайси клубларда ўйнаганини айтди

Баҳо:
+ | -

"Наполи"нинг даниялик ҳужумчиси Расмус Хёйлунд болалик чоғида ўйнаган клублари ҳақида гапириб, футболдаги илк қадамларини эслади.

"Мен "Хёрсхольм"да ўйнаганман. Бу клуб мен у ерда ёшлигимда тўп тепган даврдан бери жуда ўзгарди ва анча ўсди.

У ерда муҳит ажойиб эди. Отам узоқ йиллар менинг мураббийим бўлган ва шу йўлни танлашимда мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган.

Кейин "Брондбю"га ўтдим. У ерда, адашмасам, уч ёки тўрт йил ўйнадим. Шундан сўнг "Копенгаген"га бордим ва айнан шу клубнинг асосий жамоасида профессионал футболда дебют қилдим", — деди Хёйлунн.

Эслатиб ўтамиз, Хёйлунн 2025 йилдан бери "Наполи" сафида тўп тепмоқда. Бунга қадар у "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 09:46, 14.09.2026.
Ўқилди: 450 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик