Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Викарио: "Жуда хафамиз, мувозанатни йўқотиб қўйдик"

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" дарвозабони Гульельмо Викарио "Сассуоло"га қарши 2:3 ҳисобида якунланган учрашувдан кейин фикр билдирди.

Туринликлар ўйин охирида Эдон Жегрованинг 82 ва 90+1-дақиқаларда урган голлари эвазига икки бор ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 90+4-дақиқада мезбонлар яна гол уриб, ғалабани қўлдан чиқармади.

"Биз жуда хафамиз. Ҳар қандай йўл билан ғалаба қозониш истагини тушунаман, чунки "Ювентус" доим ғалаба қозониши шарт.

Аммо биз мувозанатни йўқотиб қўйдик, ҳолбуки, ҳафта давомида айнан шу ҳақда гаплашган эдик.

Жуда катта афсус ва жаҳл бор, чунки ўйин биз учун яхши кечаётганди. Бундай вазиятларда янада эҳтиёткор бўлишимиз керак", — деди Викарио.

Бу мағлубият Лучано Спаллетти жамоаси учун жорий Серия А мавсумидаги илк мағлубият бўлди.

Киритилди: 09:57, 14.09.2026.
Ўқилди: 548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик