Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Фоден Манчестер дербиси тарихида қизил карточка олган иккинчи футболчи бўлди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" "Манчестер Юнайтед"га қарши дербида Фил Фоден майдондан четлатилганидан сўнг ўн киши бўлиб қолди. Шунга қарамай, жамоа рақиб босимига бардош берди ва Эрлинг Холанднинг ўйиннинг 60-дақиқасида урган голи эвазига ғалаба қозонди.

Маълум бўлишича, Фоден 1992 йилдан буён Англия Премьер-лигаси доирасидаги Манчестер дербисида майдондан четлатилган атиги иккинчи футболчи бўлди.

Бунга қадар бундай ҳолат 2006 йилда қайд этилган. Ўшанда Бернардо Корради қизил карточка олган эди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Манчестер Сити" Англия чемпионати турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилди.

"Манчестер Юнайтед" эса 13-поғонада қолди.

Киритилди: 10:01, 14.09.2026.
Ўқилди: 761 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик