Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Эспарт "Барселона" сафидаги илк голидан кейин ҳиссиётларини гапирди

Баҳо:
+ | -

19 ёшли Хави Эспарт "Барселона" асосий жамоаси сафидаги илк голидан кейин ижтимоий тармоқда фикр билдирди.

Чап қанот ҳимоячиси Ла Лига доирасида "Леванте"га қарши ўйиннинг 5-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Учрашув каталонияликларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Барселона" сафида гол уриш — ўзига хос ҳис. Яна бир орзум ушалди! Чемпионатни айнан ўзимиз хоҳлагандек бошладик. Энди шу руҳда давом этайлик!", — деб ёзди Эспарт ижтимоий тармоқда.

Истиқболли испаниялик футболчи жорий Ла Лига мавсумида "Барселона"нинг барча 5 та ўйинини асосий таркибда бошлади.

Умуман олганда, Эспарт Ханс-Дитер Флик жамоаси сафида 11 та учрашув ўтказган.

Киритилди: 10:03, 14.09.2026.
Ўқилди: 505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик