"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике Лига 1нинг 4-турида "Брест" устидан 1:0 ҳисобида қозонилган ғалабага қарамай, жамоасининг ўйинидан норози бўлганини айтди.
Парижликларга ғалабани 5-дақиқада Ферран Торрес томонидан урилган ягона гол келтирди. Бу "ПСЖ"нинг жорий Франция чемпионатидаги илк ғалабаси бўлди.
"Биз тўпни яхшироқ назорат қилишимиз керак эди. Менимча, бу сафар дастлабки уч турдагидан ҳам ёмонроқ ўйнадик. Лекин ўша ўйинларда ғалаба қозона олмаган эдик, бугун эса уддаладик.
Бугун бирорта ҳам гол ўтказмаганимиз — ақлга сиғмайди. Одатда бундай қўпол хатолар жазосиз қолмайди.
Биз ғалаба қозондик, аммо мен аввалги ўйинлардан кейингига қараганда анча жаҳлдаман. Ғалабага қарамай, мен учун бу чемпионатдаги тўртта ўйинимиз ичида энг ёмони бўлди", — деди Луис Энрике матбуот анжуманида.
"ПСЖ" 4 турдан кейин 5 очко жамғариб, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.













