Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Ферран Торрес "ПСЖ" сафида 5 ўйинда 6 та гол урди

Баҳо:
+ | -

"Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Ферран Торрес голли сериясини давом эттирди.

Испаниялик футболчи Лига 1 доирасида "Брест"га қарши учрашувда ягона голни урди ва "ПСЖ"га 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Учрашувдан сўнг Торрес ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ферран жорий мавсумда "ПСЖ" сафида барча мусобақаларда 5 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди.

Аввалроқ у Чемпионлар лигасида Братиславанинг "Слован" клубига қарши 6:1 ҳисобида якунланган учрашувда хет-трик қайд этган эди.

"ПСЖ" Торресни ўтган ёзда "Барселона"дан тахминан 50 миллион евро эвазига харид қилган. Футболчининг парижликлар билан шартномаси 2031 йил ёзига қадар амал қилади.

Киритилди: 10:21, 14.09.2026.
Ўқилди: 722 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик