Кириш Регистрация

Жоан Гарсия Европа топ-клублари қизиқишлари доирасига тушди

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг испаниялик дарвозабони Жоан Гарсия трансфер бозорида катта қизиқишга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Европанинг бир қатор етакчи клублари 25 ёшли дарвозабонни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Ҳозирча унга қизиқиш билдираётган клублар номи ошкор қилинмаган.

Жоан Гарсия ўтган йил ёзидан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2031 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган. Дарвозабоннинг бозор қиймати 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсум Ла Лигада Гарсия 5 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ўтказиб юборди. Шу билан бирга, у 3 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: 13:03, 14.09.2026.
Ўқилди: 1405 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5908]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3421]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3033]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2687]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2114]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2027]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2003]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1922]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1902]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1814]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик