Ламин Ямал «Барселона» сафида кетма-кет тўртинчи учрашувда гол уришга муваффақ бўлди.
19 ёшли вингер Ла Лиганинг 5-туридан ўрин олган «Леванте»га қарши учрашувнинг 19-дақиқасида Рафиньянинг узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди. 48-дақиқада эса пенальтини аниқ амалга ошириб, дубль қайд этди.
Бунга қадар Ямал Чемпионлар лигасида «Фейеноорд»га қарши 5:1 ҳисобидаги ўйинда гол урган, Ла Лигада эса «Валенсия» ва «Райо Вальекано»га қарши учрашувларда дубль муаллифи бўлган.
Жорий мавсум бошидан буён Ламин Ямал «Барселона» сафида барча мусобақаларда 6 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 2 та голли узатма қайд этган.













