Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўз сайтида Германиянинг adidas спорт бренди томонидан тайёрланган, 2026 йилги Октоберфестга бағишланган янги форма тўпламини тақдим қилди.
«Мюнхенда Октоберфест бошланиб, анъаналар ҳаётсеварлик ва футбол руҳи билан уйғунлашганда, “Бавария”нинг янги футболкаси вақти келади! Клубимиз бу йил ҳам adidas билан бирлашиб, Октоберфестнинг ўзига хос муҳитини майдонга олиб чиқмоқда. Янги футболка анъанавий мюнхенча услубни замонавий ва ишончли дизайн билан уйғунлаштириб, бу даврни ўзига хос қиладиган барча жиҳатларни — ҳаётсеварлик, ҳамжиҳатлик ва хилма-хилликни ифодалайди.
/i/y/t/1789385929827105204.png)
Ранг-баранг гулли нақш анъанавий гул мотивларининг замонавий талқини ҳисобланади. Турли ёрқин ранглар ранг-баранг ва хилма-хил жиҳатларни акс эттириб, ҳар йили Октоберфест даврида Мюнхенга хос бўлган ўзига хос муҳитни ифодалайди», — дейилади «Бавария» сайтида.
Қайд этилишича, мюнхенликлар яқиндаги ўйинини айнан шу формада ўтказади.













