«Ливерпуль» ёшлар жамоасида ўйнайдиган ҳимоячи Люк Чемберс фаолиятини Шотландия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Футболчини ўз сафига қўшиб олишдан «Селтик» манфаатдор. Ҳозирча трансфер ижара асосида бўладими ёки тўлиқ сотиб олиш шаклида амалга ошириладими, номаълум.
Transfermarkt экспертлари Чемберснинг бозор қийматини 1 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳимоячининг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнь ойи охиригача амал қилади.
Премьер-лиганинг тўрт туридан сўнг «Ливерпуль» 6 очко билан турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.













