Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Де Дзерби Ришарлисон билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби ҳужумчи Ришарлисон билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди ва футболчининг клубни тарк этиши, аввало, унинг шахсий қарори бўлганини таъкидлади.

ОАВ вакиллари билан суҳбатда италиялик мутахассис жамоанинг аввалги ўйинларини ҳам эслаб ўтди. Хусусан, у Ришарлисон майдонда бўлган пайтда «Тоттенхэм»нинг «Брентфорд»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган учрашувини тилга олди.

«Биз Ришарлисон билан бирга «Брентфорд»га 0:3 ҳисобида ютқазганмиз. Балки буни унутгандирсиз. Шунчаки эслатиб қўймоқчиман», — деди Де Дзерби.

Мураббий, шунингдек, мавсум бошида бразилиялик ҳужумчини жамоада олиб қолиш учун бир неча бор у билан гаплашганини маълум қилди.

Де Дзербининг айтишича, у Ришарлисонни қарорини ўзгартиришга кўндириш учун қўлидан келганича ҳаракат қилган, бироқ бунинг ҳам чегараси бор.

«Мен у билан бир неча марта гаплашиб, қолишга кўндиришга ҳаракат қилдим. Аммо уни жамоада қолдириш учун ҳар куни бориб ёлвора олмайман», — деди италиялик мутахассис.

Киритилди: 15:33, 15.09.2026.
Ўқилди: 717 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик