Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган "Сурхон" — "Қўқон-1912" учрашуви санасига ўзгартиш киритилди.
Дастлаб асосий жамоалар ўртасидаги баҳсни 21 сентябрь куни ўтказиш режалаштирилган эди. Бироқ Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси, "Сурхон" ПФК ҳамда "Қўқон-1912" ПФК ўртасидаги ўзаро келишувга кўра, асосий ва ёшлар жамоалари учрашувлари санаси ўзгартирилди.
Янги тақвимга мувофиқ, U21 жамоалари ўртасидаги баҳс 19 сентябрь куни соат 16:30 да Қибрай стадионида ўтказилади.
Асосий жамоалар ўртасидаги Суперлига учрашуви эса 20 сентябрь куни соат 18:00 да "Жар" стадионида бўлиб ўтади.













