"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Каррик жамоанинг янги ярим ҳимоячиси Карлос Балеба терма жамоалар ўйинлари учун бериладиган танаффусдан кейин майдонга қайтиши кутилaётганини маълум қилди.
Камерунлик футболчи айни пайтда тўпиғидан олган жароҳатидан тикланмоқда. Шу сабабли у "Брайтон"га қарши Лига кубоги ва "Фулхэм" билан АПЛ баҳсида иштирок этмаслиги кутилмоқда.
Дастлабки тахминларга кўра, Балеба 10 октябрь куни "Тоттенхэм"га қарши ўтказиладиган Премьер-лига учрашувида "Манчестер Юнайтед" сафидаги дебютини амалга ошириши мумкин. Бу ўйин "қизил иблислар"нинг халқаро танаффусдан кейинги биринчи учрашуви бўлади.
22 ёшли ярим ҳимоячи ёзда "Брайтон"дан тахминан 70 миллион фунт эвазига харид қилинган, аммо жароҳат туфайли ҳали янги жамоаси сафида расмий ўйин ўтказмади.













