Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Зидан Франция термасига 9 нафар янги футболчини жалб қилмоқчи

Баҳо:
+4 | -

Франция терма жамоасининг янги бош мураббийи Зинедин Зидан кенгайтирилган таркибга аввалги мураббий Дидье Дешам даврида миллий жамоага бирор марта чақирилмаган 9 нафар футболчини киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда L'Équipe хабар берди.

Манбага кўра, Зидан қуйидаги футболчиларни рўйхатга киритишни кўриб чиқмоқда: Оливье Боскальи ("Брайтон"), Жереми Жаке ("Ливерпуль"), Эстебан Леполь ("Ренн"), Лукаш Да Кунья ("Комо"), Анди Диуф ("Интер"), Пабло Пажи ("Париж"), Энцо Ле Фе ("Сандерленд"), Пьер Ганиу ("Ланс") ва Маттье Юдоль ("Ланс").

Ушбу футболчиларнинг ҳеч бири Дидье Дешам Франция терма жамоасини бошқарган даврда миллий жамоага чақирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси Зидан қўл остидаги илк учрашувини 25 сентябрь куни ўтказади.

Французлар Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида сафарда Туркия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 21:25, 15.09.2026.
Ўқилди: 1534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик