Кириш Регистрация
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан 3-1 Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-1 Бурирам Юнайтед
15/09 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Ал-Жазийра
15/09 18:45 Аркадағ 1-0 Ал-Муҳаррақ
15/09 21:00 Ал-Айн 4-0 Ан-Наср (СА)
15/09 22:00 Райо Вальекано 2-1 Эспаньол
15/09 23:00 Алавес 0-1 Валенсия
15/09 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ғарафа
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия - Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда - Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда - Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн - Ист Бенгал
16/09 23:15 Ар-Райян - Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта - Ас-Сийб

Родри Флик ва Деку уни "Барселона"га қандай кўндирганини айтди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Родри ўтган ёзда каталонияликлар сафига ўтишидан олдин бош мураббий Ханс-Дитер Флик ва спорт директори Деку билан бўлган мулоқоти ҳақида гапирди. 30 ёшли футболчига ўша пайтда Мадриднинг "Реал" клуби ҳам қизиқиш билдирган эди.

"Фликда мени энг кўп ўзига жалб қилган жиҳат унинг характери бўлди. У менга дастлаб айтган гапларидан бири ҳар куни ривожланиш, мукаммалликка интилиш истаги ҳақида эди.

Бу менинг фалсафамга жуда мос келади: ҳеч қачон эришилган натижа билан кифояланмаслик, ўзингни чўққига етдим деб ҳисобламаслик ва доимо ўзингдан кўпроқ нарса талаб қилиш. Эрта ёки кеч айнан шу ёндашув муваффақиятга олиб келади.

Менимча, "Барселона" ҳозир ривожланиш жараёнида ва ички мусобақалардаги муваффақиятлардан кейин Европанинг йирик совринларини қўлга киритиш имконини берадиган даражага чиқиш арафасида", — деди Родри.

— Деку сизни қандай кўндирди?

"Ҳеч бир пайт менга мутлақо босим ўтказишмади. Ҳамма мени жамоада кўришни исташини айтди, мен клубга нималар бера олишимни тушунтирди. Мулоқот услуби менга жуда ёқди — ҳеч қандай шошилиш ёки хавотир йўқ эди.

Улар шунчаки ўз лойиҳаларига қўшилсам, мени нималар кутаётганини тушунтиришди ва жамоага мен каби футболчи кераклигини билдиришди. Буни жуда табиий тарзда етказишгани менга ёқди.

Клубда жуда оилавий муҳит бордек таассурот пайдо бўлди ва бу мени жуда ўзига тортди", — дея Родрининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Киритилди: 21:48, 15.09.2026.
Ўқилди: 949 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик