«Арсенал» Лига кубоги 1/16 финалида сафарда «Ипсвич»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида 16 ёшли ярим ҳимоячи Макс Доуман «Арсенал»ни олдинга олиб чиқди. 16-дақиқада Нони Мадуэке лондонликларнинг устунлигини икки тўпга етказди.
47-дақиқада Доуман яна бир бор гол уриб, дубль қайд этди ва ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. 58-дақиқада Микель Мерино «Ипсвич» дарвозасини ишғол қилиб, «Арсенал»нинг устунлигини янада оширди.
62-дақиқада мезбонлар футболчиси Анис Мехмети бир гол билан жавоб қайтарди. Учрашувнинг 90-дақиқасида «Ипсвич» ҳужумчиси Чуба Акпом яна бир гол уриб, якуний ҳисобни 2:4 кўринишига келтирди.
Қайд этиш жоиз, «Арсенал» жорий мавсумда барча мусобақаларда ўтказган 6 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди.
«Арсенал»нинг Лига кубоги 1/8 финалидаги рақиби кейинроқ аниқланади.
«ИПСВИЧ» – «АРСЕНАЛ» – 2:4 (0:2)
Голлар: Доуман, 7 (0:1), Мадуэке, 16 (0:2), Доуман, 47 (0:3), Мерино, 58 (0:4), Мехмети, 62 (1:4), Акпом, 90 (2:4).













