Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

"Эльче" ҳимоячиси мағлубият сабабини айтди

Баҳо:
+ | -

"Эльче" ҳимоячиси Виктор Чуст Испания чемпионатининг 6-турида "Реал"дан 2:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг жамоасининг ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Биз иккинчи бўлимдаги ўйинимизни асос қилиб олишимиз керак. Бундай ҳисобда эҳтиёткорроқ ҳаракат қилишимиз лозим эди. "Реал" ўз имкониятларидан фойдаланди ва бу, албатта, ёқимсиз таассурот қолдиради.

Бундай кучли жамоалар ҳисобда олдинга чиққач, одатда суръатни пасайтиради. Биз эса иккинчи бўлимларда яхши ўйнаймиз. Айнан шу йўналишда давом этишимиз керак.

Биз яхши ўйинлар ўтказяпмиз, аммо натижалар етишмаяпти. Ҳозир ҳаммасини кескин ўзгартириш хато бўлади.

"Реал" ҳужумга тобора кўпроқ футболчи ташлай бошлади. Охирида уларнинг қанчаси олдинда ҳаракат қилаётганини ҳам билмай қолдим.

"Эльче" ҳозир омадсиз даврни бошдан кечирмоқда, аммо сўнгги икки учрашувни яхши ўтказдик. Баъзида мағлубиятлар инсонга кўпроқ сабоқ беради", — дея Чустнинг сўзларини келтиради Marca.

Киритилди: 10:28, 16.09.2026.
Ўқилди: 725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик