Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Ираола "Тоттенхэм" устидан ғалабадан сўнг жамоасини мақтади

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" бош мураббийи Андони Ираола Англия Лига кубоги 3-босқичида "Тоттенхэм" устидан 3:1 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг жамоасининг ўйинини баҳолади.

"Ўйиндан мамнунман. Учрашув давомида турли паллалар бўлди, аммо умуман олганда жамоанинг энергияси менга ёқди.

Биз голлар урдик ва кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман. Ҳисоб 2:0 бўлганидан кейин рақиб таваккал қилишга ва олдинга кўпроқ ўтишга мажбур бўлди.

"Ливерпуль" яхши ҳимояланди, аммо рақибга кўплаб стандарт вазиятлар ишлаб олиш имконини бердик. "Тоттенхэм" гол урганидан кейин бизга босим кучайди.

Яхшиямки, учинчи голни уриш имкониятини топдик ва учрашувни ғалаба билан якунладик.

Собослаи зарба беришга тайёрланаётганда, унда ҳар доим гол уриш имконияти бўлади. Сен унга ишонасан, чунки у буни аввал ҳам кўп марта қилган. У ҳужумларни жуда яхши якунлайди", — дея Ираоланинг сўзларини келтиради BBC.

"Ливерпуль"нинг Англия Лига кубоги 4-босқичидаги рақиби 16 сентябрь куни ўтказиладиган қуръа натижасида маълум бўлади.

Киритилди: 10:29, 16.09.2026.
Ўқилди: 577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик