Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Реал»нинг 125 миллион евролик янги футболчиси илк самарали ҳаракатини амалга оширди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 6-турида «Реал» сафарда «Эльче»ни қийин кечган учрашувда 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Мадридликларнинг 19 ёшли вингери Ян Диоманде кетма-кет иккинчи ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва учрашувнинг деярли барча дақиқаларини ўтказди. У 4-дақиқадаёқ сариқ карточка олди, аммо бу кейинчалик ўзини кўрсатишига тўсқинлик қилмади.

33-дақиқада кот-д’ивуарлик футболчи Килиан Мбаппега голли узатма берди. Бу Диоманденинг «РБ Лейпциг»дан «Реал»га ўтганидан кейинги илк натижали ҳаракати бўлди.

«Реал» Диомандени ўтган ёзда 125 миллион еврога сотиб олган эди. Бу клуб тарихида Жуд Беллингемнинг 127 миллион евролик трансферидан кейинги иккинчи энг қиммат харид ҳисобланади.

Диоманде «Реал» сафида ҳозирга қадар 7 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган. У ҳали гол уришга муваффақ бўлмаган.

Киритилди: 12:11, 16.09.2026.
Ўқилди: 595 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик