«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби жамоасининг «Ливерпуль»га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, Англия Лига кубогидан чиқиб кетишига муносабат билдирди.
«Биз «Ливерпуль»га қарши ўйин натижасидан жуда хафамиз. Бу биз учун оғриқли. Менимча, бу адолатсиз натижа бўлди. Аммо буни қабул қилишимиз ва шундай омадсиз вазиятдан кейин янада кучлироқ бўлишимиз керак», — дея мураббийнинг сўзларини журналист Аласдер Голд келтирди.
«Тоттенхэм» Англия чемпионатининг дастлабки тўртта ўйинида 2 очко тўплади ва турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.
19 сентябрь куни Де Дзерби шогирдлари ўз майдонида «Астон Вилла»ни қабул қилади. 5-тур учрашуви Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади.













