«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Англия Лига кубогида «Ипсвич» устидан 4:2 ҳисобидаги ғалабадан кейин жамоасининг ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Канонирлар» сафида 16 ёшли Макс Доуман дубль қайд этди. Нони Мадуэке ва Микель Мерино эса биттадан гол урди.
«Ўйинимизнинг кўплаб жиҳатларидан, шунингдек, футболчиларнинг индивидуал ҳаракатларидан жуда мамнунмиз. Умуман олганда, менимча, жуда яхши ўйин ўтказдик.
Бизнинг вазифамиз — ҳар бир ўйин ва ҳар бир мусобақага бир хил кайфият, хоҳиш ва тўғри муносабат билан ёндашиш. Ҳозирча буни уддаляпмиз», — дея Артетанинг сўзларини BBC келтирди.
19 сентябрь, шанба куни «Арсенал» Англия Премьер-лигаси доирасида сафарда «Брайтон»га қарши майдонга тушади.













