Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян - Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта - Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг

«Манчестер Юнайтед»нинг олти футболчиси «Брайтон»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» Англия Лига кубоги 3-босқичида «Брайтон»га қарши ўйин олдидан бир қатор жароҳатланган футболчиларига таяна олмайди. Бу ҳақда Manchester Evening News хабар берди.

Карлос Балеба мавсумолди тайёргарлиги пайтида олган тўпиқ жароҳатидан тикланишда давом этмоқда. Бош мураббий Майкл Каррик аввалроқ ярим ҳимоячининг қайтиши учун яна бир неча ҳафта керак бўлишини айтган эди. Унинг сентябрь ёки октябрь ойида сафга қайтиши кутилмоқда.

Амад Диалло ҳам мавсумолди даврида жароҳат олган. Каррикнинг айтишича, кот-д’ивуарлик футболчи октябрдан олдин майдонга қайта олмайди.

Маттейс де Лигт ўтган йилнинг ноябридан бери бел жароҳати сабаб ўйнамаётган эди. У ҳозир машғулотларга қайтган, аммо «Манчестер Юнайтед» унинг тикланиш жараёнини шоширтирмоқчи эмас. Ҳимоячининг октябрь ёки ноябрда сафга қайтиши кутилмоқда.

Люк Шоу жароҳат сабаб сўнгги икки ўйинни ўтказиб юборди. Каррик унинг ҳали тўлиқ тайёр эмаслигини, аммо қайтишга яқин турганини айтган. Шоу сентябрь охирида майдонга тушиши мумкин.

Мануэль Угарте Жаҳон чемпионатида олган жиддий тизза жароҳатидан тикланмоқда. Унинг қачон сафга қайтиши ҳозирча номаълум.

Дарвозабон Том Хитон эса машғулот пайтида сон орқа қисми мушакларидан жароҳат олди. Унинг тикланиш муддати ҳам ҳозирча аниқ эмас.

Киритилди: 12:59, 16.09.2026.
Ўқилди: 810 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик