Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

«Интер» Чалханоглуга маоши камайтирилган янги шартнома таклиф қилади

Баҳо:
+ | -

«Интер» ярим ҳимоячиси Ҳақон Чалханоглу билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, аммо томонлар музокараларда шошилмаяпти.

Goal портали Tuttosport нашрига таяниб хабар беришича, музокаралар давомида Чалханоглунинг тез-тез мушак жароҳатлари олиши масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Навбатдаги музокаралар чоғида «Интер» туркиялик футболчига ҳозирги маошидан камроқ миқдорда янги шартнома таклиф қилиши кутилмоқда. Айни пайтда Чалханоглу солиқлардан ташқари йилига 6,5 миллион евро маош олади.

Милан клуби футболчига «1+1» форматида ёки тўғридан-тўғри икки йиллик шартнома таклиф қилиши мумкин.

Чалханоглунинг «Интер» билан амалдаги келишуви 2026/27 йилги мавсум охирига қадар мўлжалланган.

Ярим ҳимоячи «Интер» сафида жами 216 та ўйин ўтказиб, 52 та гол урган ва 39 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 13:05, 16.09.2026.
Ўқилди: 532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик