Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян - Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта - Ас-Сийб

«Насаф»нинг ОЧЛ-2 мусобақасидаги рақиби — «Ал-Холидия»

Баҳо:
+ | -

Бугун «Насаф» клуби Осиё Чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг 1-тури доирасида Баҳрайннинг «Ал-Холидия» жамоасига қарши майдонга тушади.

Келинг, ушбу жамоа ҳақида бироз тўхталиб ўтамиз.

«Ал-Холидия» Баҳрайн футболининг энг ёш клубларидан бири ҳисобланади. Жамоа 2020 йил 27 октябрда ташкил этилган ва қисқа вақт ичида мамлакатнинг етакчи клубларидан бирига айланган.

Жамоа мухлислар орасида «Баҳрайн шерлари» («Lions of Bahrain») номи билан танилган.

«Ал-Холидия» ўз уй учрашувларини Риффа шаҳрида жойлашган Баҳрайн Миллий стадионида ўтказади. Мазкур арена 24 мингдан ортиқ мухлисни сиғдира олади.

Клуб қисқа тарихига қарамай, Баҳрайн футболида бир қатор совринларни қўлга киритишга улгурган. «Ал-Холидия» 2 карра Баҳрайн чемпиони, 2 карра Баҳрайн Қирол кубоги ҳамда 4 карра Баҳрайн Суперкубоги соҳиби ҳисобланади.

Жамоа 2022/23 ва 2023/24 йилги мавсумларда кетма-кет икки бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. 2025/26 йилги мавсумда эса «Ал-Холидия» чемпионлик учун сўнгги турга қадар кураш олиб борди ва 54 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Чемпион «Ал-Муҳаррақ» 55 очко жамғарди.

«Ал-Холидия» шу вақтга қадар Осиё футбол конфедерацияси томонидан ўтказиладиган расмий клуб мусобақаларида 15 та учрашув ўтказган. Баҳрайн вакили ушбу баҳсларнинг 5 тасида ғалаба қозонган, 4 учрашувда дуранг қайд этган ва 6 марта мағлубиятга учраган.

Жамоанинг Осиё майдонидаги энг яхши натижаси 2024/25 йилги мавсумга тўғри келади. «Ал-Холидия» Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасининг гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, нимчорак финалга қадар етиб борган. Ушбу босқичда жамоа Эроннинг «Трактор» клубига икки ўйин натижасига кўра имкониятни бой берган.

Ўтган мавсумда эса «Ал-Холидия» Осиё Чемпионлар лигаси-2 гуруҳ босқичида «Ал-Аҳли», «Андижон» ва «Арқадағ» билан бир гуруҳдан жой олган. Баҳрайн клуби 6 учрашувда 1 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этиб, 6 очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган ва плей-офф босқичига чиқа олмаган.

«Ал-Холидия»ни айни пайтда хорватиялик мутахассис Горан Томич бошқармоқда. 49 ёшли мураббий фаолияти давомида Хитой, БАА ва Саудия Арабистони клубларида ҳам ишлаган.

Жамоа ёзги трансфер ойнасида таркибини сезиларли даражада кучайтирди. Жанубий Африка Республикаси терма жамоаси ярим ҳимоячиси Патрик Масванганйи «Орландо Пайретс»дан «Ал-Холидия» сафига келиб қўшилди. Шунингдек, шимолий македониялик ҳимоячи Дарко Велковски, марокашлик Абделҳак Ассал, Валид Саббар ҳамда хорватиялик Домагош Дроек каби футболчилар жамоа сафига қўшилди.

Бундан ташқари, бразилиялик Глейсон Морейра ҳамда Баҳрайн терма жамоаси вакилларидан Меҳди Ҳумайдан ва Муҳаммад Одил каби футболчилар жамоанинг муҳим ўйинчилари ҳисобланади.

«Ал-Холидия» янги мавсумни ҳам юқори натижалар билан бошлади. Жамоа Баҳрайн чемпионатининг дастлабки турида «Ал-Нажма»ни 7:2, иккинчи турда «Аъали»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учинчи турда эса «Ал-Риффа» билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

Шу тариқа, Горан Томич шогирдлари дастлабки уч учрашувда 7 очко жамғариб, рақиблар дарвозасига 10 та гол киритди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган «Ал-Холидия» — «Насаф» учрашуви бугун Баҳрайнда бўлиб ўтади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 13:43, 16.09.2026.
Ўқилди: 814 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик