Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Элдор Адҳамов: «Кейинги босқичда кучлироқ жамоа тушишини хоҳлардим»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали доирасида «Андижон» Про лига аъзоси — «Олимпик Мобиуз» жамоасини қабул қилди. Асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланди. Экстра-таймларда ҳам ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса майдон эгалари 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга чиқди.

Пенальтилар сериясида рақибнинг сўнгги зарбасини қайтарган дарвозабон Элдор Адҳамов табиийки, учрашув қаҳрамонига айланди. Учрашувдан кейин дарвозабон бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

— Ўйин ҳақидаги таассуротларингиз қандай бўлди?

— Қийин бўлишини билардик. Чунки бундай жамоаларга қарши аввало «настрой» қилишнинг ўзи қийин. Боз устига, «Олимпик Мобиуз» ёшлардан ташкил топган, яхши лойиҳа. Терма жамоаларга номзодларни етказиб беради. У ердаги барча футболчилар иқтидорли йигитлар. Қарши ҳужум хавфли бўлишини билиб турганди. Аммо биринчи бўлимда умуман муаммо бўлгани йўқ. Иккита гол урганимиздан кейин, менимча, ғалаба қозондик, деб ўйлаб бироз бўшашдик. Эрта хотиржамликка берилганимиз эвазига иккита гол ўтказиб юбордик.

Аммо ўзимизни тез қўлга олиб, яна ҳужум қилишни бошладик. Сўнгги дақиқагача рақибни хавф остида ушлаб турдик. Аммо омадимиз келмади. Ғалаба барибир пенальтилар сериясига ёзилган экан, юзимиз ёруғ бўлди.

— Якунда ўйин қаҳрамонига айландингиз. Пенальтилар сериясидаги сўнгги зарбада қутқардингиз. Ўша ҳолатни қандай изоҳлаган бўлардингиз?

— Ўшанда рақиб футболчисининг кўзига қараётганимда бироз ҳаяжонланаётганини билдим ва бурчакка тепа олмайди, деб ўйладим. Бундай ҳолатда кўпчилик таваккал қилишга қўрқади. Қаерга тепишини ўйладим. Ҳатто, сўнгги лаҳзада ҳам тўп дарвозага кириб кетяпти, деб ўйладим. Худога шукр, реакция бўлиб, оёғим билан қайтардим.

— Пенальтилар сериясида аксарият зарбаларнинг йўналишини топгандингиз. Қолаверса, зарба беришдан олдин рақиб футболчиларига ҳам нимадир дедингиз...

— Бу менинг шахсий сирим. Нималардир дейиш кўп нарсани ҳал қилмайди. Ҳаммаси Худодан. Бу шунчаки футболчиларни чалғитиш учун ишлатиладиган оддий нарса. Кўпинча футболчиларнинг мувозанатини йўқотишига сабаб бўлиб, иш бериб қолади. Зарба бераётган сўнгги футболчи ҳаяжонланиб қолди.

— Жамоа 2:0 ҳисобида олдинда эди, кейин ҳисоб тенглашди. Экстра-таймлар ва пенальтилар серияси. Ўйиндан олдин бундай режа умуман бўлмаган бўлса керак...

— Йўқ, ҳаттоки уйга қайтиш учун самолётга билет ҳам олиб қўйгандим, чунки осонлик билан ютамиз, деб ўйлагандик. Ҳаммаси куйиб кетди. Лекин яна бир марта бизга дарс бўлди. Аслида рақибга енгил қарамагандик. Фақат 2:0 дан кейин бироз бўшашдик.

— «Андижон» чорак финалга чиқди. Қайси рақибни кутяпсиз?

— Кучлироқ рақиб бўлса ҳам яхшироқ бўларди. Чунки бугунгидек рақибларга қарши «настрой» қилиш қийинроқ.

— 20 сентябрь куни «Насаф»га қарши ўтадиган ўйин олдидан нима деган бўлардингиз?

— Бир кун дам бўлади. Бу умуман бошқача ўйин бўлади. Маҳоратли ўйинчиларга эга. Бундай пайтда хоҳлайсизми-йўқми, азарт қаттиқ уйғонади. Худо хоҳласа, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қиламиз.

Манба: @andijonpfc
Киритилди: 13:55, 16.09.2026.
Ўқилди: 829 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик