Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Мареска Фоденнинг дербидаги қизил карточкага муносабатини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска жамоа вингери Фил Фоден Манчестер дербисидаги четлатилишини қандай қабул қилгани ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашувда Фоден биринчи бўлим ўрталарида қизил карточка олган эди. «Манчестер Сити» баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Фоден жуда хафа ва тушкун эди, чунки нотўғри иш қилганини тушуниб турганди. Бу воқеани ортда қолдирдик ва энди олдинга ҳаракат қиламиз», — дея Маресканинг сўзларини City Xtra келтирди.

26 ёшли Фоден жорий мавсум барча мусобақаларда 6 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

17 сентябрь куни «Манчестер Сити» Англия Лига кубоги 1/8 финалида «Норвич»га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:30 да бошланади.

Киритилди: 15:57, 16.09.2026.
Ўқилди: 569 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик