Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян - Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта - Ас-Сийб

Мерино «Ипсвич»га қарши ўйинда жамоа сардори бўлгани ҳақидаги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Микель Мерино Англия Лига кубогининг «Ипсвич Таун»га қарши (4:2) ўйинида жамоа сардори бўлгани ҳақида фикр билдирди. Мерино ушбу учрашувда гол ҳам урди.

«Мен учун бу жуда катта шараф. Бундай мақомда клуб шарафини ҳимоя қилиш ва сардорлик боғичини тақишдан жуда фахрланаман — ахир мендан олдин бу боғични кўплаб афсоналар тақишган. Мен бахтлиман ва клуб шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун қўлимдан келган барча ишни қилишга ҳаракат қиламан. Бу боғични тақиш нимани англатишини жуда яхши тушунаман, шунинг учун чинакам хурсандман.

Менинг голим жарима майдони олдидаги яхши жамоавий ҳаракатларнинг натижаси бўлди: тўпни қабул қилиб олгач, уни биринчи тегинишда яхши назорат қилдим ва дарвозабон етиб бора олмайдиган тарзда зарба бердим. Бундан жуда-жуда хурсандман — ҳар доим гол уриш ёқимли, ва мен гол уришда давом этмоқчиман», — дея Меринонинг сўзларини клубнинг расмий сайти келтирди.

Киритилди: 16:00, 16.09.2026.
Ўқилди: 388 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик