"Барселона"нинг спорт масалалари бўйича вице-президенти Рафа Юсте Ламин Ямални "Олтин тўп"ни қўлга киритишга муносиб номзод деб ҳисоблайди.
Дунёнинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофотни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.
Аввалроқ 19 ёшли испаниялик футболчини "Барселона" президенти Жоан Лапорта, спорт директори Деку ва бош мураббий Ханс-Дитер Флик ҳам қўллаб-қувватлаган эди.
"Мен учун у нафақат дунёдаги ўйин тақдирини ўзгартира оладиган энг кучли футболчилардан бири, балки барчага томоша завқини берадиган ўйинчи ҳамдир. У шу ёшидаёқ совринлар ютган ва натижага таъсир қиладиган футболчи", — деди Юсте Mundo Deportivo нашрига.
"Унинг "Олтин тўп"га муносиб эканини очиқ айтаётгани менга ёқади. Бу унинг ўзига ва дунёга нима бера олишига ишончини кўрсатади. Бу унинг характеридаги муҳим жиҳатлардан бири ва бундай хусусият шу ёшда айниқса яққол кўринади", — дея қўшимча қилди у.
Ламин Ямал жорий мавсумда 6 та ўйинда 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













